TechRax тадқиқотчилари iPhone 6 смартфонини кока-колада қайнатиб, синаб кўришга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Российская газета». «Синов» жараёни акс этган видео интернетда тарқалиб кетди.
Унда ташаббускорлар томошабинларга ишлаб турган қурилмани намойиш этиб, товада қайнаб турган кока-кола ичимлигига солади. 10 сониядан сўнг телефон ўта юқори ҳарорат ҳақида хабар беради, бироқ қайнатиш жараёни давом эттирилади.
Кока-кола таркибидаги сув буғланиб кетиб, товада фақат қорамтир масса қолгач, эксперимент ташкилотчилари қайнатишни тўхтатади. Шунда iPhone 6 мустаҳкам қора қатлам билан қопланиб қолганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, смартфоннинг ҳимоя ойнаси кўчиб тушган, қурилманинг ўзи эса яроқсиз ҳолга келган — унинг тугмалари ишламаяпти, экранига эса ҳеч қандай хабарлар чиқмаяпти.
Изоҳ (0)