Италиянинг Равенна порти яқинида икки савдо кемасининг тўқнашиб кетиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Қутқарувчилар ҳозиргача 5 нафар денгизчини топиб, қирғоққа етказишга муваффақ бўлган. Яна 5 нафар денгизчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тўқнашган кемалар Белиз ва Туркия байроқлари билан ҳаракатлангани қайд этилган.
Тўқнашувдан кейин Туркия байроғи ўрнатилган кема сувга ғарқ бўлган. Тўқнашув кемалардан бири портга кираётган, иккинчиси денгизга чиқаётган вақтда содир бўлган. Фожеага қор кўчиши туфайли кўриш даражасининг ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилган.
Изоҳ (0)