Ироқ президенти Фуад Маасум Буюк Британия паспортидан воз кечди. ТАССнинг «Ас-Сумария» телеканалига таяниб хабар беришича, республика раҳбари ҳужжатни қироллик ҳукуматига қайтариб юбориб, унга «диктатура даврида эркин кўчиб юриш ва саёҳат қилиш» имконияти берилгани учун миннатдорлик билдирди.
«Буюк Британия элчихонаси президентдан хат, шунингдек ҳурмат ва миннатдорлик билан қайтарилган паспортни қабул қилди», — дейилади Маасум канцелярияси тарқатган хабарда.
1980 йилларда Курдистон Ватанпарварлик иттифоқи асосчилари Фуад Маасум ва Жалол Талабаний (2005—2014 йилларда Ироқ президенти бўлган) Буюк Британияга қочиб кетишга мажбур бўлган эди, Ироқда улар сиёсий сабаблар билан таъқиб қилинаётган эди.
Изоҳ (0)