Белитунг ороли яқинида ҳалокатга учраган Air Asia компаниясининг самолёти рейсига 10 кишидан иборат оила кечиккани туфайли чиқа олмагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Оила бошлиғи Ари Путро Канехонинг сўзларига кўра, у электрон қутисини текширмагани туфайли рейс икки соат олдин учиши ҳақидаги хабарни кўрмаган, шунингдек, унга бу ҳақда Air Asia компанияси ходимлари телефон орқали ҳам маълум қилмаган. У йўқолган йўловчилар тезда топилишига умид билдирган.
Аввалроқ, Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг Air Asia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Белитунг ороли яқинида сувга қулаб тушгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)