Швециянинг Эскильстун шаҳрида масжидни ёқиб юборишди, дея хабар бермоқда Reuters маҳаллий полицияга таяниб. Ёнғин чоғида бинода 15—20 киши бўлган. Ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлган.
Полиция ходими сўзларига кўра, гувоҳ кимнингдир масжид деразасидан буюмни ичкарига ирғитганини кўрган, шундан сўнг кучли ёнғин бошланган.
Жабрланганлар касалхонага етказилди. Ҳозирча ҳодиса бўйича гумонланувчилар йўқ.
Агентлик ёзишича, ёнғин «Швеция демократлари» ўнг партиясининг муҳожирларга қарши фаол намойишлари фонида содир бўлди. Сиёсий ташкилот вакиллари мамлакатда бошпана бериш учун квотани 90 фоизга қисқартиришни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)