Германиянинг Шпайер шаҳридаги Пфальц тарихий музейида «Асл буюмлар, чин ҳикоялар» номли кўргазма очилди, унда 100 йил аввал чўкиб кетган афсонавий «Титаник» пароходига тегишли 250 та топилма намойиш этилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Экспонатлар орасидан кўзойнаклар, сейф эшиклари, умивальник, ҳалокатни акс эттирувчи фотосуратлар жой олди. Шунингдек ташрифчилар турли классдаги каюталар интерьерлари билан танишиш имкониятига эга бўлди: биринчи класс каюталари шойи обойлар билан қопланган, уларнинг энг қиммати бугунги кунда 80 минг еврога баҳоланади. Учинчи класс кабиналари эса оддий оқ бўёқ билан бўялиб, икки қаватли каравотлар билан жиҳозланган.
«Титаник» лайнери 1912 йил 15 апрелга ўтар кечаси айсберг билан тўқнашиб кетиб ҳалокатга учраган, натижада 2,2 минг йўловчи ва экипаж аъзоларининг 1,5 минг нафари нобуд бўлган.
Шпайердаги кўргазма келаси йилнинг 28 июнигача давом этади.
Изоҳ (0)