Британиялик тадқиқотчилар қишлоқ ҳудудларга юқори тезликли интернет жорий қилиш мақсадида қўйларга Wi-Fi тарқатувчи ускуналарни ўрнатмоқчи, дея хабар берди «Новый век».
Ланкастер университети профессори Гордон Блейр раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 171,5 минг фунт стерлингга эга бўлди.
Олимлар фикрича, кенг ялангликларда ўтлаб юрадиган қўйларни симсиз сигнални қабул қилувчи ва узатувчилардан иборат занжирга айлантириш орқали олис туманларни интернет билан таъминлаш мумкин.
Wi-Fi модуллари рақамли бўйинбоғлар билан интеграциялашади, унинг ёрдамида қўйларнинг ҳаракатланиши устидан назорат ўрнатиш мумкин.
Изоҳ (0)