Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 январь куни Сидней шаҳрида Малайзиянинг «Жохор Дарул Таъзим» клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси.
Мазкур учрашув Миржалол Қосимов жамоаси учун Осиё Кубоги баҳсларидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлади. Ўйин Сидней шаҳридаги «Маркони» стадионида бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, «Дарул Таъзим» клуби якунига етган Малайзия чемпионати ғолиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бунгача 28 декабрь куни БААнинг Шаржа шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади ва 29 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади.
Миллий терма жамоа делегацияси Осиё Кубогида иштирок этиш учун 3 январь куни Австралиянинг Сидней шаҳрига жўнаб кетади.
Изоҳ (0)