Синоптиклар прогнозига кўра, яқин ҳафталар ичида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмайди, деб ёзади «Afisha.uz». Аксинча, ҳаво ҳарорати нолдан юқори бўлиб туради.
30 декабрдан 2 январгача ҳаво вақти-вақти билан булутли бўлиб, ҳарорат 8 даражани ташкил этади, ёғингарчилик эҳтимоли эса 0 фоизга тенг.
Нашрнинг эслатишича, сўнгги марта Янги йилда қор Тошкентда 2006 йилнинг 1 январида кузатилган.
Изоҳ (0)