Тошкентнинг «Паркент» бозори ёнидаги чорраҳа («Шастри» чорраҳаси) сўнгги йилларда автотранспортлар тирбандлиги юзага келадиган жой сифатида танилди. Пойтахт ҳукумати ушбу муаммони бартараф этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди «Podrobno.uz».
Тошкент архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиев сўзларига кўра, ишлар бир нечта йўналишларда олиб борилади.
Яқин 2—3 йил давомида Паркент кўчаси кенгайтирилади. Режалаштирилган лойиҳалардан энг каттаси янги йўл қурилишини назарда тутади. У Боткин қабристони яқинидаги айланма йўлдан бошланиб, В. П. Чкалов номидаги собиқ Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисига чиқади.
Изоҳ (0)