Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида бир маймун ўнлаб кишилар кўз ўнгида ўз дўстини ҳаётга қайтарди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Гап шундаки, маймунни темир йўл рельсида ток уриб, ҳуши бошидан учганида, унинг қардоши ёрдамга келди. У ўз дўстини жонлантиришга киришди: маймун жабрланувчини урди, тишлади, силкитди ва сувга отди. Тахминан 20 дақиқадан сўнг у ўзига келди.
Ҳодисани ўз камераларига муҳрлаётган атрофдаги одамлар эса уларни олқишлади.
Изоҳ (0)