Американинг Флорида штатида яшовчи Рейчел Энн Ҳейз Facebook’да дўст бўлиш сўровини рад этгани учун ўз бувисининг юзига мушт туширди. Бу ҳақда WFLA хабар бермоқда. Таъкидланишича, 27 ёшли аёл 72 ёшли бувисига ҳамла қилганида маст ҳолда бўлган.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар тажовузкор Энн Ҳейзни ҳибсга олди. 18 декабрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида аёл ўз ишини йўқотишдан қўрқишини айтиб, йиғлади ва судьядан гаров пули эвазига уни қўйиб юборишини сўради. Энн Ҳейз бувисини ургани учун кечирим сўраб ўтирмади. Аёл бундан аввал ҳам уч марта спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳодисалар учун қўлга олинган.
Кейинроқ бувининг айтиб беришича, неварасининг Facebook’даги лақаби унга ёқмагани учун дўстлик сўровини қабул қилмаган (Facebook’да аёл ўзини «Рейчел Шайтон Ҳейз» деб атаган).
19 декабрь куни Энн ўн минг доллар гаров пули эвазига озод этилди.
Изоҳ (0)