Россия Федерал миграция хизмати Москва вилояти бошқармаси вакили Нахобинода 9 ёшли қизчани гаровга олган тошкентлик йигит Россияда қонуний тарзда бўлиб турганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Федерал миграция хизмати ушбу чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудида қонуний тарзда бўлиб турганини тасдиқлайди», − деди муассаса вакили.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни номаълум шахс Нахобинодаги уйлардан бирига бостириб кириб, 9 ёшли қизчани гаровга олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизчани қутқариб, жароҳат олган ҳуқуқбузарни шифохонага олиб борган. Қўлга олинган шахс 1992 йилда Тошкентда туғилгани аниқланган.
Изоҳ (0)