Қирғизистон вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ҳақидаги шартнома лойиҳасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди, дея хабар берди «Сегодня.ua» ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
Шунга қарамай, бош вазир Жомарт Отарбоев сўзларига кўра, мамлакатнинг интеграциявий бирлашувга кириши ҳақидаги музокаралар давом этмоқда. У стратегик ҳужжатнинг тайёр эмаслиги сабабларига аниқлик киритмади.
Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига кириши ҳақидаги шартнома 23 декабрь куни Москвада имзоланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)