Шимолий Корея раҳбарияти АҚШ томонидан душманлик сиёсати давом эттирилаверса ўзининг ядро қуролини ривожлантиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«АҚШнинг республикамизни эгаллаш мақсадида инсон ҳуқуқларини ҳимояси учун кураш баҳонаси остида амалга ошираётган душманлик сиёсати ойдинлашган бир пайтда Корея яриморолини ядро қуролидан ҳоли қилиш ғояси долзарб бўлмай қолди», − деди КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Қайд этилишича, КХДР АҚШнинг огоҳлантиришларига қарамай ядро қуролини ривожлантириш ниятида. Шунингдек, Шимолий Корея Sony Pictures компаниясига уюштирилган киберҳужумда ўзи айбдор эмаслигини исботлаш мақсадида суриштирувни биргаликда амалга оширишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)