«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА президенти Мишель Платинининг қўлини сиқишдан бош тортди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Португалиялик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тақдирлаш маросими вақтида Платинининг ёнидан ўтиб кетган ва у билан кўришишни истамаган.
Эслатиб ўтамиз, Платини «Олтин тўп» ҳақида фикр билдирганида, бу соврин Роналдуга эмас, балки немис футболчисига берилиши лозимлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)