Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тадбиркорларнинг айтишича, 50-60 оилага хизмат кўрсатадиган озиқ-овқат дўконига камида иккита совутгич ва битта музлатгич зарур бўлади. Шундай маҳсулот ишлаб чиқаришни режа қилган хивалик тадбиркор Қудрат Оллабергановнинг бизнес лойиҳаси молия муассасаси ва туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди, унга амалий кўмак берилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Хоразм вилояти. Фото: ЎзА

Хоразм вилояти. Фото: ЎзА

«Маҳсулотимизнинг илк намуналари Конституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллик байрами арафасида ишлаб чиқарилди, – деди «Хива маиший техника» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қ.Оллаберганов. – ‘Осийў савдо белгиси остида чиқарилган 50 донадан ортиқ маиший техникамиз айни кунда синовдан ўтмоқда».

Ўтган қисқа даврда «Хива маиший техника» МЧЖнинг ўндан зиёд ходими хорижда ва Самарқандда тажриба ошириб қайтди.

2015 йилдан тўлиқ иш бошлаши кўзда тутилаётган ушбу корхона йилига 10 минг дона замонавий совутгич ва музлатгич ишлаб чиқариш қувватига эга. Маълумотларга кўра, айни пайтда корхонада йиғилаётган маиший техника воситаларининг 30 фоиз эҳтиёт қисми шу ернинг ўзида тайёрланмоқда. 2016 йилга қадар бу кўрсаткич 60 фоиздан оширилади. Шунингдек, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада корхона фаолияти янада кенгайиб, янги иш ўринлари яратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов