2014 йилнинг ноябрида Япониянинг Кавасаки шаҳрида I-1 Grand-Prix Isuzu Халқаро техник танлов бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Anons.uz». Унда Самарқанддаги «СамАвто» автомобиль заводининг уч нафар мутахассисидан иборат гуруҳ ҳам иштирок этди.
Бу йил танловда 31 мамлакат жамоалари қатнашди, улар икки гуруҳга бўлинди. А гуруҳида Буюк Британия, Австралия, Швейцария, Япония, АҚШ, Туркия, Янги Зеландия, Испания, Сингапур, Исроил, Гонконгдан иборат 11 та жамоа; B гуруҳида эса Индонезия, Филиппин, Ўзбекистон, Уммон, Қувайт, Малайзия, Россия, Колумбия, Перу, Таиланд, Саудия Арабистони, Эквадор, БАА, Панама, Хитой, Вьетнам, Мексика, Покистон, Жанубий Африка ва Шри-Ланкадан иборат 20 та жамоа баҳслашди.
Мусобақа дастуридан назарий (ёзма) ва амалий турдаги топшириқлар ўрин олди. «СамАвто» заводи жамоаси Автомобилни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ двигатель, шасси ва ёритиш асбобларидаги носозликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича ўз гуруҳида энг юқори натижалардан бирини кўрсатди.
Мусобақалар натижаларига кўра, А гуруҳида биринчи учта ўринни Буюк Британия, Австралия ва Швейцария, B гуруҳида эса Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистон эгаллади.
Изоҳ (0)