Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Bloomberg агентлиги Хитойнинг Alibaba интернет дўкони асосчиси Жек Ма Осиёнинг энг бой кишисига айланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: retail-loyalty.org

Фото: retail-loyalty.org

50 ёшли Ма 2012 ва 2013 йилларда Осиёнинг энг бой кишиси бўлган Cheung Kong Group ва Hutchinson Whampoa бошқарув раиси Ли Кашиндан ўзиб кетди. Bloomberg рейтингига кўра, Манинг маблағлари 28,6 миллиардни ташкил қилади, бу 86 ёшли Кашиннинг бойлигидан тахминан 300 минг долларга кўп демакдир.

Аслида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган Жек Ма 1999 йилда Ханчжоу шаҳрида ўз компаниясига асос солган. Alibaba Group маблағлари жорий йилда 259 миллиард долларни ташкил қилган бўлиб, бу унинг рақиблари Amazon ва eBay капиталларининг йиғиндисидан ҳам кўп демакдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда