АҚШнинг Миссури штатида 10 декабрь, чоршанба куни тонгда 1998 йилда қўшнисини болға билан уриб ўлдирган 48 ёшли Пол Гудвин қатл этилди, дея хабар бермоқда Interfax.
Ўлим келтирувчи инъекция шу йил ҳисобидан ўнинчи бор қўлланилди, бу билан Миссури ўлим жазолари ижроси сони бўйича Техас билан тенглашиб олди.
Заҳар киритилганидан саккиз дақиқача ўтиб, Гудвин вафот этди.
Аввалроқ қатл этилган шахснинг адвокатлари АҚШ Олий судига мурожаат қилиб, Гудвиннинг ақл-идроки паст эканлигини далил қилиб келтирган эди. Шунга қарамай, олий суд ушбу важни ишончсиз деб топди ва апелляцияни рад этди.
Изоҳ (0)