Норвегия полицияси Нобель мукофоти тақдирлаш маросими вақтидаги хавфсизликни таъминлашда юзага келган муаммо учун кечирим сўради, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Тинчлик бўйич Нобель мукофотини топшириш вақтида бу йилги мукофот соҳиблари − покистонлик Малала Юсуфзай ва ҳиндистонлик Кайлаш Сатьярти қаршисида ўтирган ёш йигит Мексика байроғини ўртага чиқариб, улардан инглиз тилида яқинда Мексикада талабалар билан бўлиб ўтган ҳодисаларни унутмаслигини сўраган. Қайд этилишича, у мамлакат жанубида ўғирлаб кетилган ўнлаб талабаларнинг кейинчалик жасадлари топилганини назарда тутган.
Тадбирнинг хавфсизлигига жавобгар махсус хизмат ходимлари зудлик билан йигитни маросим ўтказилаётган залдан ташқарига олиб чиққан. Маълум бўлишича, чақирилмаган меҳмоннинг яқинида Норвегия қироллик оиласи ва ҳукумат аъзолари ўтирган. Улардан ҳеч бирига зарар етмаган.
Изоҳ (0)