Украина БМТ Халқаро судига Россия Федерацияси томонидан Террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенциянинг бузилиши бўйича даъво қилиш процедурасини бошлади. Бу ҳақда Украина бош вазири Арсений Яценюк маълум қилган, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, август ойида Украина адлия вазири Павел Петренко Киев мамлакат шарқидаги воқеаларда Россия Федерация томонидан террорчиликни молиялштиришга нисбатан арз қилиш ишлари бошлаб юборлиганини маълум қилган.
Яценюкнинг сўзларига кўра, Украина БМТ Халқаро судида Россия томонидан Террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенция бузилганини исботламоқчи.
Изоҳ (0)