АҚШнинг Огайо штати Уайтхолл шаҳрида 18 ёшли йигит «рус рулеткаси» ўйнаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Columbus Dispatch хабар берди.
1 декабрга ўтар кечаси Рашоун Маккре уйига йиғилган дўстларига «рус рулеткаси» ўйнашни таклиф қилган. Уларнинг кўз олдида чўнтагидан тўппонча олиб, унга битта ўқ солган, шундан сўнг бошига яқинлаштириб тепкини босган. Гувоҳлар оқ овозидан ваҳимага тушиб, тез ёрдам ва полиция чақирган.
Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари Маккрени штат тиббий марказларидан бирига жойлаштирган, у ўша ерда вафот этган.
Полициячилар таъкидлашича, уйда марихуана тутуни бўлган. Улар терговни якунлаш учун бир неча кун зарур бўлишини айтди.
Изоҳ (0)