АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшовчи Жорж Приор саломатликка таъсирни билиш мақсадида бир ой давомида кунига 10 банкадан Coca-Cola ичиб турди, деб хабар бермоқда The Daily Mirror.
50 ёшли эркакнинг айтишича, уни айниқса ичимлик таркибидаги ортиқча шакарнинг таъсири қизиқтирган. Тажриба натижасида унинг вазни 76 килограммдан 86 килограммга ўзгарган бўлса, қон босими 129/77 дан 145/96 га ўзгарган. Қайд этилишича, ушбу кўрсаткичлар меъёрдан анча юқори ҳисобланади.
Приорнинг сўзларига кўра, бирмунча вақт ўтиб унда ичимликка ўрганиш пайдо бўлган. Бундан ташқари, у доим ширинлик ейишни истаётганини ҳис қила бошлаган ва бундай ҳолатни аввал туймаганини таъкидлаган. Бироқ тажриба давомида у фақатгина таркибида углевод миқдори кам маҳсулотларни истеъмол қилган.
100 грамм Coca-Cola таркибида 10,2 грамм шакар мавжуд бўлиб, бу доимий танқидларга сабаб бўлиб келади. Натижада 2014 йил бошида компания шакар миқдори 3 мартага камайтирилган Coca-Cola Life ичимлигини тақдим этди.
Изоҳ (0)