Ҳиндистоннинг Гоа штатидан Уфага қайтаётган россиялик сайёҳлар самолёт бортида муштлашиб кетишига оз қолди, деб ёзади «Вести.ru». Воқеа 26 ноябрь куни содир бўлди, жанжал акс этган видео эса тез орада интернетда тарқалиб кетди, уни гувоҳлардан бири суратга олган.
Гувоҳнинг қайд этишича, йўловчилардан бири маст ҳолатда бўлган, у ўз ҳамроҳини муштлашишга даъват этган. Авиакомпания ишчилари баъзи йўловчилар ёрдамида уларни ажратиб, тўполончини бошқа салонга ўтказган.
Бироқ лайнер Уфага келиб қўнгач, аэропортда муштлашув қайта бошланган. Шунда воқеага аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам аралашган. Безори йўловчига унинг севган қизи ҳамроҳлик қилган, бироқ у йигитни тинчлантириш ўрнига унинг рақибларига таҳдид этган.
Видеоролик муаллифи йўловчининг самолёт бортида ўзини бундай тутишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, авиакомпанияларни парвоздан сўнг безори йўловчиларни полицияга топширишга чақирган.
Изоҳ (0)