Америкалик олимлар ижтимоий тармоқлар инсон хулқ-атворини ўрганишда ишончли манба эмаслигини аниқлади, дея хабар бермоқда nia-rf.ru. Масалан, Twitter ва Facebook’дан фойдаланиб, кишилар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш улар тўғрисида тўлиқ ва холис ахборот бермайди.
Мутахассислар фикрича, муаммо шундаки, онлайн-сервислар ходимлари ахборот оқимини яратиш ёки фильтрлаш учун ўз алгоритмларидан фойдаланади ва ушбу алгоритмлар огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари, бундай сайтлардаги одамларнинг барчаси ҳам ҳақиқий эмас: тармоқда сохта аккаунтлар кўп бўлиб, улардаги барча маълумотлар қалбакидир.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиш Ғарб жамиятшунослигида ривожланаётган йўналишлардан биридир. У хусусий сектордаги фирмалар томонидан мижозлар билан алоқада бўлиш, маркетинг ва бизнес-таҳлил каби фаолиятларда қўлланилади.
Шунингдек, разведка, контрразведка ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тадбирларида ижтимоий тармоқлар таҳлилига мурожаат қилинади.
Изоҳ (0)