Қирғизистон парламентининг ижтимоий сиёсат қўмитаси мажлисида «Болалик институти» жамоат фонди раҳбари Нуржамол Жакубова 23 ёшида ўқишни билмайдиган қирғизистонликлар ҳақида гапириб берди, деб ёзади «24.kg» ахборот агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, ҳар йили ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишлашга мажбур бўлган 50 нафар болалар аниқланади. «Бундай вояга етмаганлар жами 7 минг нафарни ташкил қилади. Ҳаттоки 23 ёшида ўқишни билмайдиганлари ҳам бор. Бундай фуқаролар миллий хавфсизлик учун таҳликадир», — деди Нуржамол Жакубова.
У бундай ҳолатларга кечки мактабларда хизматлар тижорий асосда тақдим этилишини ҳам сабаблардан бири сифатида келтирди.
Мунозара якунида ҳукуматга бундай мактабларга бўлган заруратни муҳокама ва таҳлил қилиш вазифасини юклашга келишилди.
Изоҳ (0)