Жанубий Корея ҳукумати КХДР билан чегара яқинида яна Рождество арчасини ўрнатмоқчи, дея хабар бермоқда Interfax.
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили Ким Мин Сок сўзларига кўра, аввалроқ олиб ташланган арча икки ҳафта ичида яна ўз жойига қайтарилади.
Рождество тимсолини қайта тиклаш режаси вазирликка мамлакатда диний эркинликни таъминлаш билан шуғулланувчи Насронийлик жамияти томонидан таклиф этилди.
Аввалроқ Пхеньян Рождество арчаси ўрнатилишини ҳарбий тарғибот деб атаган эди. Октябрда чегарадан уч километр масофада жойлашган арча Жанубий Корея ва атеистик КХДР ўртасидаги танглик кучайгани туфайли олиб ташланган эди.
Изоҳ (0)