Севара Назархон «Письма» («Мактублар») альбомидаги «В этом сне» («Бу тушда») қўшиғига клип ишлади, дея хабар бермоқда қўшиқчининг расмий сайти. Видеоклипда 1968 йилги «Город и песня» («Шаҳар ва қўшиқ») фильми парчаларидан фойдаланилган.
«Бу менинг энг севимли қўшиқларимдан бири, — деди Севара. — Мен дастлаб унга Қора денгиз бўйида ёки Англиядаги Брайтон соҳилида клип суратга олишни хоҳлаган эдим. Бироқ ‘Город и песня’ фильмини кўрганимдан сўнг, фикрим бутунлай ўзгариб кетди».
Қўшиқнинг инглизча матни О. Смит, русча матни П. Евлахов қаламига мансуб. Клип режиссёри Т. Примқулов.
Изоҳ (0)