Қўшиқчи Женнифер Лопес Нью-Йоркда 22 миллион долларга пентхаус сотиб олди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua. У Билл ва Ҳиллари Клинтонларнинг қизи — Челси Клинтоннинг янги қўшнисига айланди.
Икки қаватни эгаллаган 580 метр² майдонга эга уйда тўртта ётоқхона, олтита ваннахона бор. Уйдан Медисон-сквер боғи манзараси кўриниб туради. Хонадонда, шунингдек тренажёр зали ва шахсий лифт мавжуд.
Хонанданинг янги уйига уй эгасига ўз iPhone ва iPad’лари ёрдамида ёруғлик, мусиқа ва иситиш тизимини бошқариш имконини берувчи «ақлли уй» тизими ўрнатилган.
Изоҳ (0)