Исроил элчихонаси ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунларини ўтказади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқандда Исроил фильмлари 20—23 ноябрда «Шарқ юлдузи» кинотеатрида намойиш этилади, Бухорода эса Исроил киноси кунлари 27—30 ноябрда «Бухоро» кинотеатрида бўлиб ўтади.
Барча сеансларга кириш бепул. Томошабинлар эътиборига «Муаллим Ирена» (Ha’morah Irena) ва «Қабристон клуби» (Moadon beit hakvarot) ҳужжатли фильмлари, «Сев ва рақсга туш», «Шломи юлдузи» (Ha-Kochavim Shel Shlomi) ҳамда «Ҳажм аҳамиятга эга» (A Matter of Size) бадиий фильмлари ҳавола этилади.
Изоҳ (0)