Рус миллиардери «Вести FM» радиосида 19 ноябрь куни айтиб ўтган ваъдасини бажарди. «Gazeta.ru» ахборотига кўра, Михаил Прохоров Россия Либерал Демократик Партияси етакчиси Владимир Жириновскийга «ё-мобиль» автомобилини совға қилди. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.
Россия сертификатлаш талабларидан ўтиш ишлари сабабли «ё-мобиль»нинг топширилиши 1 декабрга кўчирилганди.
Жириновскийнинг автомобили қувват тўпловчи батарея, мехатрон модуллар таркибидаги уч фазали синхрон электродвигателлар ва электрик узатгичлар билан таъминланади.
Автомобиль 60 км/соат тезликда 300 километргача, 100 км/соат тезликда эса 170 километр масофагача ҳаракатлана олади.
Изоҳ (0)