• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Болалигида ғайриоддий хасталикни бошдан кечирган ва синглисининг халқ артисти бўлишига ҳисса қўшган Отабек Муҳаммадзоҳид 51 ёшда (фото, видео) 

    Отабек Муҳаммадзоҳид — жонли ижрода куйлашдан ҳайиқмайдиган ва сонга эмас сифатга эътибор берадиган хонандалардан бири сифатида эътироф этилади. Болалиги қийинчиликда ўтган, синглиси Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига сабабчи бўлган ижодкор ҳақида нималарни биласиз?

     “Болаликда оила бошига айланганман”

    Отабек Муҳаммадзоҳид 1974 йилнинг 24 январь куни Фарғона вилоятида ҳофиз Мамадали Мамазоитов хонадонида дунёга келган. Болаликдан унинг санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Чунки санъат унинг қонида бор. Отаси ўз даврида водийнинг машҳур ҳофизи бўлган бўлса, онаси санъатни тушунадиган маданият ходими бўлиб ишларди. Хонанда оилада тўнғич фарзанд, унинг Гўзалхон ва Гулсанам исмли сингиллари бор.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Санъатга қачон кириб келганимни эслай олмайман. Чунки мактабга чиқмасимдан аввал мусиқа асбобларини чалишни билардим. Онамнинг айтишича, 4 ёшимдан аккордеон ва доира чалишни ўрганган эканман. Болаликда эрка ўғил фарзанд бўлганман. Чунки онам хонадонида ҳам, отамнинг уйида ҳам эрка бош ўғил набира эдим. Аммо ҳаётда кутилмаган воқеалар кўп бўларкан. Эрка ўғил бўлиб улғайдим-у, бирдан ҳаммаси ўзгариб ҳаёт “ҳамма эркаликларингни йиғиб сандиққа солиб қўй, энди оила боши бўлдинг”, деди.

    Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиганман, то уни тамомлагунча синф сардори бўлганман. Оила боши бўлгандан кейин масъулиятни ҳис қилар экан одам. Онам маданият уйида раҳбар бўлган, сингилларимга ўзим бош бўлиб ўқишига масъул эдим. Гулсанам ҳам ҳалигача “Санъатга қизиқишимга сиз сабабчи бўлгансиз”, дейди. Чунки синглимни ўзини ёлғиз уйда қолдирмаслик учун мусиқа мактабига ўзим билан олиб кетардим ва орқа партада ўтириб дарсни эшитарди, дейди Отабек Муҳаммадзоҳид.

    “Тўрт йил кўзимга бир нималар кўринди”

    Етти ёшида хонанданинг ҳаётида ғалати воқеа содир бўлади. Унинг таъсири ҳалигача сезилиши ва уни шифокорлар ҳам даволай олмаганини айтиб ўтди.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Кўзингизни тез-тез юмасиз, асабиймисиз, деб кўп сўрашади. Аслида бу ҳолат болаликдан одат бўлиб қолган. Онам асли Андижоннинг Булоқбоши туманидан Фарғонага келин бўлиб тушган. Ёзда холамнинг уйига тез-тез борардик. Уларнинг уйига яқин ерда қумлоқ ер бор эди. Одамлар у ернинг қумидан девор сувашда фойдаланарди. Бир куни айни пешин вақтида мендан 3-4 ёш катта холамнинг ўғли ва ўртоғи қум олиб келишга кетаётган экан. Уларга қўшилиб мен ҳам қумлоққа бордим. Кўзимга иккита айиқ болалари кўринди, улар бир-бири билан ўйнарди. “Муқим ака, айиқ болаларини қаранг, ўйнашяпти”, дедим. Улар кулишди ва уйга қайтдик. Кечга бориб бирдан тобим қочди, иситмалаб кўзимга ҳар хил нарсалар кўрина бошлади. Туни билан ухлолмасдим, кўзимга кўринганлари жуда қўрқинчли эди. Онам эрта тонгда муллага олиб бориб, дам солдириб қўйса бир оз енгиллардим. Онам шифокорларга олиб борганида “Бу касаллик эмас”, дейишган. Бу ҳолат тўрт йил давом этди. Ундан кейин аҳволим яхшиланди, аммо кўзимни тез-тез пирпиратишим “эсдалик” бўлиб қолди, дейди Отабек Муҳаммадзоҳид.

    “Уйда туғилган эканман”

    Отабек Муҳаммадзоҳид 1994 йилдан буён профессионал хонанда сифатида фаолият юритади. Шу кунгача унга Тошкентда ижод қилиш билан боғлиқ таклифлар жуда кўп бўлган. Хонанда ҳар гал Фарғонани ташлаб кетолмаслигини айтади.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Фарғонадаги туғилиб ўсган уйимни яхши кўраман. Ҳатто, туғруқхонага ҳам боришни истамай уйда туғилган эканман (кулиб). Ҳақиқатан ҳам шундай, онамнинг кўзи уйда ёриган, шунинг учунми Фарғонага меҳрим бўлакча. 1994 йили Туркияда ўқишни тамомлаб Ўзбекистонга қайтганимда, ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар жуда кўп бўлган. Тошкентда ижод қилиш яхши, танилиш осон, катта саҳналарга ҳам имконият кўпроқ дейишади. Аммо ижоддан ташқари, ёлғиз ўғил фарзандликнинг ҳам масъулияти бор. Онамнинг ёши катта, унинг таниш-билишлари, яқинларининг бари Фарғонада яшайди. Уни яқинларидан ажратиб Тошкентга олиб келишни истамайман, дейди хонанда.

    Раққосалар билан боғлиқ можаро

    Бир неча йил аввал Отабек Муҳаммадзоҳид раққосалар сабаб тўйхонада қўшиқ айтишни истамагани ва ундан тўй эгалари ранжигани ҳақидаги хабар ОАВда тарқалганди.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Фарғонада иккита тўйда жуда қаттиқ асабим бузилди. Фарғонада тўйга борсак, хонанда ака-укаларимиз, куттирмасдан дарров навбат беради. Бир тўйда 5-10 дақиқа чой ичиб ўтиргим келди. Шу жойда бир рақс гуруҳига навбат беришди. Раққосалар арабча, ярим-яланғоч кийимларда Лазгига рақсга тушиб кетди. Рақс тугаши билан, ҳеч ким эълон қилишини ҳам кутмай, микрофонни шартта олдимда: “Ким чақирди буларни, қани бу гуруҳнинг раҳбари?”, дедим.

    Гуруҳ раҳбари ёшгина бир қиз экан. Ўтирганларга қараб: “Сизларга ҳам ҳайронман, ким сизларни ўзбек дейди? Ҳозир шу ярим-яланғочларга қарсак чалдиларинг-а? Буларни нимасига қарсак чалдингиз?! Ярим-яланғоч кийимда Лазгига рақсга тушишга ким рухсат берган?!”, дея, гапирадиган гапимни гапириб, “Бунақа тўйда қўшиқ айтмайман”, деб чиқиб кетдим.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    Яна бир тўйда худди шунинг давоми бўлди. Кўплаб аёллар, ҳожи оналар ўтирган тўйда қўшиқ айтаёцам, ярим-яланғоч тўрт қиз “Тезроқ тугатинг, биз рақсга тушишимиз керак”, деган маънода олдимга туриб олди. “Ўтир!”, дедим уларга. Кайфиятим тушиб кетиб, “Буларни ким чақирган? Мен эркак бўлиб буларга қарашга уяляпман. Кимга керак шунақа нарсалар? Бу ҳаёсизлик ўзбекчилигимизга ярашадими?”, деб ўша даврадан ҳам чиқиб кетдим, дейди хонанда.

    “Синглимни қўллаш акалик қарзим эди”

    Кўпчилик Отабек Муҳаммадзоҳид ўзидан кўра кўпроқ синглисининг ижодига вақт сарфлагани ва уни машҳурлиги учун интилгани ҳақида гапиради. Хўш, хонанда бу фикрга қандай муносабат билдиради?

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Тан олиш керак, Гулсанамнинг овоз имкониятлари меникига нисбатан кенг. Масалан, “Мени унут” қўшиғини 1995 йили ижро этганман. Аммо ўзим истагандек чиқмагани учун у қадар оммалашмаган. Қўшиқнинг ўзига хос нолалари бор, уни синглим маромига етказиб айтган.

    Ижодни бошлашига қўлдан келганича ёрдам берганман. Бу менинг акалик қарзим ва фарзим эди. Сингилларимни яхши кўраман, доим уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан, дейди хонанда.

    “Онам ҳамиша танқид қилади”

    Хонанда энг биринчи танқидчиси онаси экани ва уни қайси иши учун кўп танқид қилиши ҳақида гапирди.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Онам санъатни жуда яхши тушунади, шунинг учун ҳам энг биринчи танқидчимиз унинг ўзи. Менга “Кўп қочирим қиласан, бемаза қочиримлар тингловчига ёқмайди”, дейди. Таниш укаларим онамнинг “Қўшиғингда BQ кўп экан”, деган гапларини эшитиб ҳайрон бўлган ва бу мусиқий термин нима маънони англатишини сўрашган. “Бу ҳеч қандай термин эмас, бемаза қочирим сўзларининг қисқартмаси”, деганимда кулишганди. Онамнинг танқидларига қулоқ солиб ҳеч қачон кам бўлмаганман, дейди хонанда.

    “Боғимдан фақат ўз эҳтиёжим учун фойдаланаман”

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    — Очиғини айтсам, деҳқончилик ва боғдорчиликка қизиқмайман. Аммо шаҳардан ташқарида боғ ташкил қилганмиз. Чунки ижодкор аҳли ҳамиша сокин, баҳаво жойга бориб, ижод қилишни истайди. Шу мақсадда шаҳардан чеккароқда ер олиб, 5-6 тупдан турли мевалар ва бодом кўчатларини эктирганман. Ёз кунлари у ерга бориб, ҳордиқ чиқарамиз. Табиат қўйнида яратилган ижод маҳсули ҳам гўзал бўлади. Мисол учун “Майли телба денглар” қўшиғи ҳам айнан ўша боғда яратилган. Дарахтларга боғбон йигит қарайди, у ердан катта даромад олмаймиз. Аммо ёзда мазали мевалар дастурхонимиздан аримайди, дейди хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид.

    Фото: Отабек Муҳаммадзоҳид архивидан

    Отабек Муҳаммадзоҳид оиласи ҳақида гапиришни унчалик истамайди. Бизга маълум бўлгани шуки, унинг уч қиз ва бир ўғил фарзанди бор. Икки йил аввал у тўнғич қизини турмушга берган.

    28 январ, 13:55   Изоҳ (0)   82582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Отабек Муҳаммадзоҳид#Гулсанам Мамазоитова#хонанда#қўшиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўлмас Оллоберганов: Одамларнинг қулоғи фонограммага ўрганиб бўлди

    10.10.2016, 14:38

    Гулсанам Мамазоитова «Алдама мани» қўшиғи клипининг ўғирланганини тан олди

    02.05.2017, 16:30

    Instagram: Дилдора Ниёзова ёлғиз аёл дардини куйлади, Шаҳзода Матчоновадан янги фотосессия, туғилган кунини нишонлаётган Мансур Агалиев

    11.10.2021, 22:31

    «Бугунги кечани уч йил кутдик». Анқарадаги ўзбекистонликлар учун гала концерт ташкил этилди (фото)

    15.12.2021, 20:15

    «Мен кўзига нур тилаган Нурзидаман». Болалигида Тошкентда кўчада тонг оттирган ва бугун Андреа Бочелли билан дуэт куйлашни орзу қилаётган Нурзиданинг иқрорлари (ви...

    07.08.2022, 18:01

    Байрамни кўчат экишдан бошлаган ҳоким, дошқозонда тайёрланган 8 тонналик сумалак: Андижондаги Наврўз шодиёналаридан репортаж

    21.03.2023, 13:29

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    22.03.2023, 21:28

    80 метрли лаваш, хорижликлар билан рақсга тушган ҳоким: Намангандаги Наврўз байрами тадбирларидан “Дарё” репортажи (фото ва видео)

    22.03.2023, 20:03

    Гулсанам Мамазоитова нима сабабдан “Халқлар дўстлиги”да эмас, форумлар саройида концерт беради? (видео)

    08.05.2023, 22:15

    “Гулсанамга у саҳнанинг эгаси борлигини айтганман” — Отабек Муҳаммадзоҳид Гулсанам Мамазоитованинг давлат тадбирларининг якуний қўшиқларни куйламаётганига изоҳ бер...

    25.06.2023, 10:15

    Instagram: Ботир Муҳаммаджонов ўғлини уйлантирди, Рухшона билан ажрашганидан афсусланмайдиган Санжар Маткаримов ва машинаси билан хайрлашган Паризода

    25.07.2023, 21:50

    “Яратганим, ўзингга шукр”. Нурзиданинг отаси ўзи, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида (видео)

    20.08.2023, 21:45

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Сардор Мамадалиевдан Равшан Комиловгача: Фарғонада Мустақиллик тантаналари бўлиб ўтди

    31.08.2023, 15:55

    “Тан олиш керак, синглим мендан маҳоратлироқ” —  жинлар таъқибига учраган, отасиз улғайган ва “бемаза қочиримлари” учун танқид қилинадиган Отабек Муҳаммадзоҳид 49

    26.01.2024, 11:20

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    22.03.2024, 12:28

    Instagram: Даврон Кабулов отасига автомобиль совға қилди, Мавлуда Асалхўжаеванинг “биррови” қанча? Шоҳруххоннинг қиёфадоши топилди

    13.08.2024, 11:30

    Жалолиддин Аҳмадалиев, Отабек Муҳаммадзоҳид ёки Хуршид Расулов: водий тўйларидаги “энг қиммат” хонанда ким?

    20.10.2024, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.