Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» футболчиси Лионель Месси ҳамда «Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер 2014 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган «Олтин тўп» совринига номзодлар учлигидан жой олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Тақдирлаш маросими 2015 йил 12 январь куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади. 2013 йилги «Олтин тўп» Криштиану Роналдуга насиб этган бўлса, бунгача кетма-кет тўрт йил давомида Лионель Месси энг яхши футболчи деб топилган.
Маълумот учун, ФИФА «Олтин тўп» соврини 2010 йилда France Football журналининг «Олтин тўп» ҳамда ФИФАнинг «Йил ўйинчиси» совринларининг қўшилишидан ҳосил бўлган.
Изоҳ (0)