Хонанда Мадонна ва унинг қизи Мерси болалар жарроҳлиги ва интенсив терапея шифохонаси қурилишига қаратилган янги лойиҳани ишга тушириш учун Шарқий Африкадаги Малави давлатида жойлашган марказий шифохонага ташриф буюрди. Бу ҳақда маҳаллий Nyasa Times нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ғарбий журналистлар ахборотига кўра, Мадонна Африкага Малави президенти билан ўтказилиши лозим бўлган учрашув сабабли ташриф буюрган. Мулоқот чоғида мазкур мамлакатда хайрия ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, боқиб олган бир ўғил ва бир қизи Малавидан бўлган Мадонна бир неча кун олдин шу мамлакатлик яна бир қизни қармоғига олишни истаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)