Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг The Huffington Post газетаси Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обаманинг байрам таомномасини таққослади, деб ёзади «Gazeta.ru».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унда қайд этилишича, Россия етакчиси ўз туғилган кунини Пушкин шаҳри (Санкт-Петербург)даги «Подворье» ресторанида, Америка президенти эса Лос-Анжелесдаги Roscoe’s House of Chicken and Waffles ресторанида нишонлаган.

Шундан сўнг ҳар иккала муассаса ўз таомномаларини янгилаган. «Подворье»да Путинга тортилган таомлар асосида пухталик билан ишлаб чиқилган 12 та янги таклиф киритилган, Roscoe’s’да эса учта товуқ қанотидан иборат 10 долларлик порция — Obama’s Special пайдо бўлган.

«Агар арпабодиёнли картошка ёки вафли ичидаги қовурилган жўжага тобингиз бўлса, унда президентлар учун муносиб бўлган ушбу икки таомни тавсия этаман», — деб ёзади муаллиф.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди