Facebook ижтимоий тармоғида Universal Mobile Systems (UMS) мобил алоқа оператори саҳифаси сифатида бир нечта саҳифалар пайдо бўлди.
Хабар ёзилаётган вақтда улардан бири 3798 нафар обуначи тўплаган бўлиб, саҳифа ҳақидаги маълумот бўлимида «UMS (Universal Mobile Systems)нинг расмий ваколатхонаси» деб берилган ва ums.uz манзилига ҳавола кўрсатилган. Шунингдек, саҳифага 26 ноябрь куни қўйилган расмда 01.12.2014 (янги оператор иш бошлайдиган кун) ёзуви мавжуд.
Иккинчиси эса 3123 нафар обуначи тўплаган бўлиб, саҳифа ҳақидаги маълумот бўлимида «UMS − Ўзбекистон» ёзуви келтирилган ва ums.uz манзилига ҳавола берилган.
Яна бир саҳифа ҳозирда «UMS Uzbekistan» деб номланган ва 810 обуначи йиққан бўлиб, саҳифа ҳақидаги маълумот бўлимида «UMS Facebook’да: Ўзбекистондаги энг йирик алоқа операторининг расмий саҳифаси» ёзувини топиш мумкин.
Universal Mobile Systems (UMS) компанияси ушбу саҳифалардан бирортаси ўзига тегишли эканлиги ҳақида расмий маълумот бермаган.
Аввалроқ, 24 ноябрдан бошлаб UMS ўз расмий сайти ва бош офиси деворига ўрнатилган табло орқали компания ишга тушишини англатувчи тескари ҳисобни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)