Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер клуб хўжайинларидан бири, россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг танқидига жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда The Daily Telegraph.
«Бизнинг клубда ўз қадриятларимиз мавжуд, улардан энг асосийси − қийин пайтларда бирдамлик кўрсатиш. Иккинчиси эса − агар айтадиган бирор гапинг бўлса, газета орқали эмас, балки тўғридан-тўғри гапир», − деди франциялик мутахассис.
Аввалроқ, Алишер Усмонов клубнинг ҳар бир позицияси кучайтирилиши кераклигини таъкидлаб, Арсен Венгер фаолиятининг самарадорлигига шубҳа билан қараётгани ва уни ўз хатоларини тан олмасликда айблагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)