Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Huawei Honor 3C смартфони 720 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу смартфонда 5 дюйм 1280×720 пикселли дисплей, 1,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 5 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 2 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 2300 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.2 операцион тизими ўрнатилган. У икки SIM-картада ишлай олади. Унинг корпуси пластмассадан ишланган.
Изоҳ (0)