Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик ошпаз Умберто Эванс «ақлли» Pantelligent товасини ишлаб чиқиш учун Kickstarter краудфандинг сайтида бир неча кун ичида 38 минг доллардан ортиқ маблағ йиғди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Қурилма iOS-дастур ёрдамида бошқарилади, унинг ёрдамида ҳар ким ҳам таомларни моҳир ошпаздан аълороқ тайёрлаши мумкин бўлади.

Фото: kickstarter.com

Фото: kickstarter.com

Маблағ тўплаш 42 кундан сўнг тугайди, бироқ лойиҳа зарур бўлган маблағни 8 минг доллар ошиғи билан йиғиб бўлди.

12 дюймли смарт-това ҳарорати датчиги iPhone дастури билан уйғунликда ишлайди, натижада таом пишаётган вақтида куйиб кетмайди: фойдаланувчи гаджетдаги кўрсатмаларга қараб, таомни аралаштириш ёки ағдариш вақти келганини аниқ билиб туради. Pantelligent’ни 15 метр масофадан бошқариш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади