Исроилнинг StoreDot компанияси янги технология яратиб, унинг смартфон аккумуляторини бир неча сониялар, электр автомобилни эса бир неча дақиқалар ичида зарядлашини маълум қилди, деб ёзади «Mail.ru».
Инновацион технология «нанонуқталар» яратишга асосланган, улар аккумулятор қувватни тез «сингдириб» олишини ва тўлиқ зарядланганидан кейин уни сақлаб қолишини таъминлайди.
Ишлаб чиқувчилар 2016 йилгача бундай аккумуляторни смартфонларда қўллаш мумкин бўлган ихчам шаклда тақдим этишини айтди. У 30 сонияда тўлиқ қувват олиб, смартфоннинг бир кун давомида автоном режимда ишлашини таъминлайди.
Изоҳ (0)