Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Олмалиқ КМК» АЖ Марказий таъмирлаш заводида «Тоғ-кон ишлари учун ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда таҳририятга келиб тушган пресс-релизда сўз боради.

Фото: news.uzreport.uz

Фото: news.uzreport.uz

Мазкур инвестицион лойиҳада заводнинг собиқ эксковатор участкаси ўрнида янги тоғ-шахта ускуналари цехи ишга тушириляпти. Ҳозирда ушбу янги цехда Россия Федерацияси, Чехия ва Украина давлатларидан келтирилган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.

«Ушбу цех ишга тушиши билан кончиликда зарур бўладиган ускуналар ишлаб чиқарила бошланади, — деди МТМЗ техник бўлим бошлиғи Сергей Ларионов. — Шу кунларда цехга Россиянинг Иванова шаҳридан ИР-1400 русумли ички юза қисмга ишлов бериш ускунаси, Чехиядан СКД-6000 русумли токарлик чамбарак ускунасини ҳамда 1К-670 оғир токарлик дастгоҳлари келтирилиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Россиялик, чехиялик, украиналик мутахассислар томонидан мазкур ускуналар ўрнатилиб, ходимларимизга ускуналарнинг ишлатиш тартиби ўргатилмоқда».

Маҳаллий, импорт ўрнини босувчи тоғ-кон ишларини бажаришда фойдаланиладиган ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуналарни зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, тоғ-кон ишларида ички бозор эҳтиёжини зарур ускуналар билан таъминлаш лойиҳанинг пировард мақсади ҳисобланади.

Мазкур цех тўла қувват билан фаолият юритиши натижасида тоғ-кон ишлари учун зарур бўладиган МШР тегирмонларига золдирлар, турли ГИЛ-32 ва ГСТ-71 ғалвирлари(грохот), ГрАТ85 ва ГрАТ 700 шахта вагонеткалари, ГС-250-750 гидроциклонлари, конвейр ленталари, ЛС-10, ЛС-17, ЛС-30 қотириш лебедкалари ишлаб чиқарилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)