Москвада эвакуатор томонидан жарима жойига олиб кетилаётган автомобилни унинг эгаси қувиб етиб, унга кириб олди ва ичидан қулфлаб қўйди. Натижада машинани эгасига қайтаришга тўғри келди, деб ёзади «РИА Новости» «Москва парковка ҳудуди маъмури» (MПҲМ) давлат муассасаси матбуот хизматига таяниб.
Хабар берилишича, тақиқланган белги остида тўхтаб тургани учун Audi автомобили эвакуация қилинган. Эндигина уни эвакуаторга ортиб, йўлга тушганларида машина эгаси ўзининг саккиз ёшли ўғли билан уларга етиб олиб, автомобили ичига кириб олган. Шунда MПҲМ мутахассислари автомобилни эвакуатордан озод этиб, эгасига қайтаришга қарор қилган. Бироқ автомобилчига тўхтаб туриш қоидаларини бузгани учун жарима солинган.
Муассаса вакили сўзларига кўра, қоида бўйича, автомобилни эвакуатор жойидан жилгунига қадар қайтариб олиш мумкин, бироқ эвакуатор ҳаракатланишни бошлаган бўлса, унда транспорт воситасини фақат махсус тўхташ жойидан олиб кетиш мумкин бўлади. Агар эвакуация чоғида автомобиль эгаси билан келишмовчилик юзага келса, машинани жарима жойига олиб кетиш-олиб кетмаслик бўйича қарорни парковка хизматининг махсус ходимлари чиқаради.
Изоҳ (0)