БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 22 ноябрь, шанба куни Вашингтонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда Interfax.
Учрашув чоғида Пан Ги Мун, агар дунё ҳамжамияти ўз кучларини бирлаштирса, Эбола безгаги эпидемиясини 2015 йил ярмига келиб енгиш мумкинлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, БМТнинг Эбола билан кураш бўйича миссияси раҳбари Энтони Банбери айни пайтда инсоният вирус устидан ғалаба қозонишдан анча узоқда эканлигини айтди.
Изоҳ (0)