АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрида ойна ювувчи киши 11-қаватдан кўчада юриб кетаётган машина устига қулаб тушди ва тирик қолди. The Washington Post ёзишича, эркак оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Ҳодиса 21 ноябрь куни 10:00 атрофида (Тошкент вақти билан 23:00) банклардан бирининг биносида содир бўлган. Ишчи ўша пайтда кўчада ҳаракатланаётган Toyota Camry автомобили устига тушган.
Полиция маълумотларига кўра, эркак машина томини ёриб кирган, натижада барча ойналар синган. Бироқ машина ҳайдовчисига зиён етмаган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ҳуши жойида бўлган ойна ювувчини касалхонага етказган. Шифокорлар айтишича, у барқарор, аммо оғир аҳволда.
Изоҳ (0)