Россия Шимолий флоти ҳарбий кемалари денгиздаги иқтисодий фаолият хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Атлантика океанининг шимоли-шарқий қисмига йўл олди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Шимоли-шарқий Атлантика ҳудуди Баренс, Норвегия, Шимолий ва Болтиқ денгизларини, Шарқий Гренландия, Исландия, Азор ороллари ва Ла Манш бўғозини ўз ичига олади.
«РИА Новости» берган хабарга кўра, Баренс денгизи соҳилида жойлашган Североморск шаҳридаги Шимолий флот базасидан «Североморск» кемаси бошчилигида «Александр Отраковский» десантр кемаси, «СБ-406» қутқарув буксири ва «Дубна» танкири йўлга чиққан.
Изоҳ (0)