Турмуш қурган аёллар ўртасида ўтказилган «Миссис Дунё − 2014» танловида Белоруссия вакиласи Марина Алексейчик олий унвонга лойиқ кўрилди, деб хабар бермоқда «РБК».
31 ёшли ғолиба тўрт йил муқаддам турмушга чиққани айтилган. Қайд этилишича, Алексейчик ҳозирда телебошловчи сифатида фаолият олиб боради.Танлов АҚШнинг Мериленд штатида бўлиб ўтган ва саккиз кун давом этган. Гўзаллик танловида жами 35 мамлакат вакиллари иштирок этган.
Изоҳ (0)