Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қизил берет соҳибига айланди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.
«Ҳарбий шаҳарча объектларини кўздан кечириш чоғида Давлат раҳбарига тақдирлаш белгиси — қизил берет ва махсус вазифали «Беркут» бўлинмаси белгиси топширилди», — дейилади хабарда.
Хабарда эслатилишича, 14 ноябрь куни Қозоғистон президенти Миллий гвардия тезкор бригадаси ҳарбий шаҳарчасининг тантанали очилишида иштирок этди. Келажакда 2,5 минг ҳарбийдан иборат бўладиган ушбу бригаданинг вазифаси Остонада жамоатчилик хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўлади.
Қизил берет — собиқ Иттифоқ ҳудудидаги қатор давлатларда ички қўшинларнинг махсус вазифали бўлинмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг формали бош кийимидир.
Изоҳ (0)