Маҳаллий шифокор томонидан ўлими тасдиқланган варшавалик аёл моргда қайта тирилди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
91 ёшли Янина Колькевич исмли аёл ўзининг Варшавадаги уйида жияни томонидан ҳушсиз ҳолда топилди. Оилавий шифокор аёлнинг ўлимини тасдиқлаб, расмий гувоҳнома ёзиб берди.
Кампирнинг қариндошлари дафн маросимини икки кундан сўнг ўтказишни режалаштирди ва жасадни маҳаллий ўликхонага жойлаштирди. Бироқ у ердаги совуқхонада 11 соат ётгач, Янина Колькевичнинг танаси морг ходимларини ҳайратга солиб, ҳаракатлана бошлади. Аёл шу куниёқ соғлом ҳолатда уйига қайтди.
Остров Любельски шаҳри полицияси ушбу ҳолат бўйича тергов бошлади.
Изоҳ (0)