Гўёки Шарқий Украина ҳудудига кириб борган Россия қўшинлари ҳақидаги масала БМТ Хавфсизлик Кенгашининг АҚШ ташаббуси билан чақирилган фавқулодда мажлисида кўтарилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
«Россия ҳудудидан бронеколонна ва қўшинларнинг кўчириб ўтказилаётгани тўғрисидаги гапларнинг барчаси тарғибот мақсадидаги оддий сохта ҳужжатлардир», — деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Александр Панкин.
Унинг сўзларига кўра, Киев ўзининг муваффақиятсизликларини оқлаш мақсадида Россия қуроллари ва доимий армиясининг келтирилаётгани ҳақида тўқиб чиқармоқда.
Изоҳ (0)